«Интер» А Серияда яна 0:2 ҳисобидан қайтишга муваффақ бўлди.
Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа «Рома»га қарши учрашувда биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида ортда бораётган эди, аммо якунда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Бунгача «Интер» «Наполи»ни 3:2 ва «Удинезе»ни 5:3 ҳисобида иродали тарзда мағлуб этганди. «Нерадзурри» ушбу учрашувларда ҳам рақибларидан икки тўп фарқ билан ортда бораётган эди.













