«Интер» А Сериянинг 5-турида «Рома» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа, ҳар икки жамоанинг ғалабали сериясига нуқта қўйилди.
Кристиан Киву бошчилигидаги «Интер» бунгача кетма-кет тўртта учрашувда ғалаба қозонган эди.
«Рома» ҳам жорий мавсумдаги дастлабки тўртта ўйинини ғалаба билан якунлаганди. Бундан ташқари, Жан Пьеро Гасперини жамоаси ўтган мавсум охирида ҳам кетма-кет бешта учрашувда зафар қучган эди.
Шу тариқа, римликларнинг А Сериядаги кетма-кет ғалабалари сони тўққизта ўйинда тўхтади.













