Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Рафинья «Севилья»га қарши «идеал» хет-трик қайд этди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» сардори Рафинья Ла Лиганинг 7-турида «Севилья»га қарши ўйинда «идеал» хет-трик қайд этди. Каталонияликлар сафарда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, учала голни ҳам бразилиялик футболчи урди.

Рафинья 22-дақиқада ўнг оёқда ҳисобни тенглаштирди. У 52-дақиқада бош билан иккинчи голини урган бўлса, 69-дақиқада чап оёқда тўпни дарвозага йўллаб, хет-трикни расмийлаштирди. Футболда бир ўйинда ўнг оёқ, чап оёқ ва бош билан гол уриш «идеал» хет-трик деб аталади.

«Opta» маълумотига кўра, Рафинья сўнгги 20 йил ичида Ла Лигада «Барселона» сафида «идеал» хет-трик қайд этган иккинчи футболчи бўлди. Бунгача Луис Суарес 2015 йил май ойида «Кордоба»га қарши баҳсда шундай натижа кўрсатган эди.

Бу Рафиньянинг кетма-кет иккинчи хет-триги бўлди. У аввалги турда «Расинг»га қарши 7:2 ҳисобидаги ғалабада ҳам учта гол урганди. Бразилиялик футболчи жорий мавсумнинг дастлабки еттита Ла Лига учрашувида 12 та голга муаллифлик қилди. Барча мусобақаларни ҳисобга олганда эса унинг ҳисобига дастлабки саккиз ўйинда 14 та гол ёзилган.

Киритилди: 04:05, 20.09.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик