«Барселона» ҳужумчилари Рафинья ва Ламин Ямаль жорий мавсумнинг дастлабки саккизта учрашувида жами 31 та голли ҳаракатни амалга оширди. Бразилиялик футболчи ҳисобига 14 та гол ва 3 та ассист, Ямаль ҳисобига эса 8 та гол ва 6 та голли узатма ёзилган.
Ла Лиганинг 7-турида «Барселона» «Севилья»ни сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Рафинья хет-трик қайд этган бўлса, Ламин Ямаль унинг иккита голига ассистентлик қилди.
Рафинья кетма-кет иккинчи ўйинда хет-трикка эришди. У бундан аввал «Расинг»га қарши 7:2 ҳисобидаги ғалабада ҳам учта гол урган эди. Ямаль эса ўша баҳсда бир гол ва икки голли узатма билан ажралиб турган.
«Барселона» мавсум бошидан буён барча мусобақаларда ўтказган саккизта учрашувининг барчасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар Ла Лигада етти турдан кейин максимал 21 очко тўплаган.













