Бугун Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 7-тури доирасида сафарда «Атлетико»га қарши майдонга тушади.
Мадрид дербиси Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади. Diario AS маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуриньо майдон марказида Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени жуфтлигига ишонч билдиришни режалаштирмоқда.
Уругвайлик ва француз футболчисининг «Атлетико»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум охирида Вальверде ва Тчуамени ўртасида кийиниш хонасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик ҳар икки футболчи муштлашув бўлгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди, аммо улар ўртасида оғзаки тортишув бўлганини тасдиқлади.
«Реал» 15 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 13 очко жамғарган «Атлетико» эса тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.













