«Барселона» спорт директори Деку Рафинья, Марк Бернал ва Хави Эспарт билан шартномалар узайтирилишини маълум қилди.
— Рафинья билан шартномани узайтириш масаласида келишувга анча яқин эдик. Энди очиқ айтишим мумкин: кеча тушдан кейин Рафинья билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришдик. Ўйлашимча, у кейинги тўрт йил давомида ҳам биз билан қолади.
Марк Бернал ва Хави Эспарт масаласида ҳам вазият худди шундай. Энди маъмурий масалаларни ҳал қилиш қолди ва бу билан янги ҳафтада шуғулланамиз. Демак, шу ҳафтада уч футболчи билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришдик, — деди Деку.













