Ҳужумчи Эндрик қишда «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби ҳужумчининг трансферини январь ойида амалга оширишни режалаштирмоқда.
Эндрик Жозе Моуринью қўл остида олаётган ўйин вақтидан норози ва шу сабаб жамоани тарк этиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.
Шу билан бирга, «Арсенал» «Реал»га бразилиялик футболчини харид қилиш ҳуқуқисиз ижарага олиш бўйича таклиф юбориши мумкин.













