Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

"Реал"да бирор марта ҳам ўйнамаган собиқ футболчи Эндрикка маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ бразилиялик футболчиси Родриго Фабри Эндрикка, агар етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса, жамоасини алмаштиришни маслаҳат берди.

Фабри 1998 йилда «Реал» билан беш йиллик шартнома имзолаган, аммо клуб сафида бирорта ҳам расмий учрашувда майдонга тушмаган.

«Кўриб турибманки, у деярли ўйнамаяпти. Эндрик жуда ёш, Бразилия терма жамоасининг келажакдаги асосий футболчиларидан бири сифатида кўрилмоқда ва катта иқтидорга эга. Агар унга ҳозиргидек кам имконият берилса, мен унга кўпроқ ўйнай оладиган ва футболчи сифатида ривожланадиган бошқа клубга ўтишни маслаҳат берган бўлардим», — дея Фабри сўзларини Mundo Deportivo келтирмоқда.

2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Эндрик Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида ўтказган эди.

Жорий мавсумда бразилиялик ҳужумчи Ла Лигада атиги бирта ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 17:15, 20.09.2026.
Ўқилди: 1720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик