АПЛ клублари маошлар учун йилига тахминан 1,63 миллиард фунт стерлинг сарфлайди. Бу ҳақда Spotrac сервиси хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, маошларга энг кўп маблағ сарфлайдиган клуб — «Арсенал» (тахминан 175,24 миллион фунт). Иккинчи ўринда «Манчестер Сити» (165,72 миллион), учинчи ўринда «Ливерпуль» (165,10 миллион) туради. Кейинги ўринда «Манчестер Юнайтед» — 157,97 миллион фунт.
Шунингдек, маош фонди энг катта бўлган олтита клуб ҳисобига 896,92 миллион фунт тўғри келади — умумий сумманинг тахминан 54,9 фоизи.













