Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Спаллетти «Аталанта»га қарши ўйин якунларини сарҳисоб қилди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти «Аталанта» устидан қозонилган ғалабани шарҳлади. А Сериянинг бешинчи туридан ўрин олган учрашув 2:0 ҳисобида якунланди.

«Бугун баъзи пайтларда ҳимояланишимизга тўғри келди. Иккинчи бўлимда тенгма-тенг ўйнадик, кўпроқ муаммо туғдиришимиз мумкин эди, чунки бизда бўш жойлар бор эди. Аммо футбол шу. «Сассуоло»дан учралган мағлубият биз учун муайян қийинчиликлар туғдирди ва шубҳаларни пайдо қилди», — деди Спаллетти Sky Sport Italia эфирида.

Мураббий шунингдек, бу ёзда «Ювентус»га қайтган ва ҳозирча А Серияда бирорта ҳам гол урмаган Рандаль Коло-Муанининг ўйинига баҳо берди.

«У ҳақиқатан ҳам яхши ўйин ўтказди. У дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмаганида хафа бўлдим, у гол уришга муносиб эди. Аммо якунда Коло-Муани барибир жуда хурсанд эди, биз бу ҳақда ҳазиллашдик».

«Ювентус» 10 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 04:02, 21.09.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик