Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Давид Алаба Бундеслигага қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ўтган ёзда Мадриднинг «Реал» клубини тарк этган австриялик ҳимоячи Давид Алаба Германиянинг «Унион» клубига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Берлин клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида «Реал» ва «Бавария»нинг 34 ёшли собиқ футболчисини ўз сафига таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

«Унион» янги мавсумни муваффақиятсиз бошлади ва шу сабаб таркибни эркин агентлар ҳисобига кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубда Алаба каби катта тажрибага эга футболчи ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

Ўтган мавсумда Алаба барча мусобақалар ҳисобида 16 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Киритилди: 12:11, 21.09.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик