Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Шмицер: «Собослаи Жеррарднинг изидан бориши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Владимир Шмицер Доминик Собослаи клубнинг собиқ сардори Стивен Джеррарднинг изидан боришга қодир деб ҳисоблайди.

«Доминик Собослаи Вирджил ван Дейкдан сўнг «Ливерпуль» сардорига айланадими? Қачондир — ҳа. Мен буни тўлиқ тасаввур қила оламан.

Уни — футболчи ва сардор сифатида — Стивен Джеррард билан солиштириш қийин, чунки Стиви Джи «Ливерпуль» билан ажралмас тарзда боғланган эди. У Ливерпулда ўсиб-улғайган. Клуб, шаҳар, мухлислар ва Стиви Джи ўртасида ҳамиша алоҳида ришта мавжуд бўлган. Бу ўзгача ва такрорланмас нарса эди. Ҳатто «Ливерпуль» кийиниш хонасидаги футболчилар ҳам буни ҳис қилишар ва ҳамма нарса қандай тузилганини тушунишарди.

Собослаи «Ливерпуль»да бор-йўғи уч йилдан бери ўйнамоқда, Стиви Джи эса бу ерда бутун умрини ўтказган, аммо венгриялик футболчи унинг изидан бориш учун тўғри йўлда. Ўйлашимча, Стивига Собослаининг «Ливерпуль»даги ўйинини кузатиш ёқади. Ва агар бир кун келиб Собослаини Стиви Джининг издоши деб атайдиган бўлсак, Стивининг бунга қарши бўлишига ишонмайман», – деди Шмицер.

Киритилди: 15:25, 21.09.2026.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик