"Сандерленд" ярим ҳимоячиси Гранит Жакага нисбатан тергов бошланган. Футболчи коронавирусга қарши эмланганлик ҳақида сохта сертификат олганликда гумон қилинмоқда.
The Touchline нашри RMC Sport маълумотига таяниб хабар беришича, агар Жака айбдор деб топилса, унга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси таҳдид қилиши мумкин.
2026/27 йилги мавсумда Гранит Жака 6 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг ҳар бирида 90 дақиқадан ҳаракат қилди. Швейцариялик футболчи ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Жака фаолияти давомида "Базель", Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби, "Арсенал" ва "Байер" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.













