Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Месси "Барселона"га қайтиши мумкин — аммо атиги 45 дақиқага

Баҳо:
+ | -

2021 йилда Лионель Месси кўз ёшлари билан "Барселона"ни тарк этган эди. Молиявий қийинчиликлар туфайли клуб аргентиналик юлдузга янги шартнома таклиф қила олмаган. Ўша пайтда коронавирус билан боғлиқ чекловлар сабаб каталонияликлар Месси учун муносиб хайрлашув маросимини ҳам ташкил эта олмаган эди.

Энди "Барселона" бу вазиятни тўғрилашни режалаштирмоқда. Яқинда клуб президенти Жоан Лапорта "Камп Ноу" реконструкцияси тўлиқ якунланганидан кейин Лионель Месси учун муносиб шарафлаш маросими ўтказиш нияти борлигини айтган эди.

El Nacional маълумотига кўра, Мессини "Камп Ноу"да шарафлаш маросими 2028 йилга режалаштирилмоқда. Бироқ стадиондаги ишлар қачон якунланишига қараб, тадбир 2027 йилда ҳам ўтказилиши мумкин.

Режага кўра, "Барселона" Жоан Гампер кубоги доирасида "Интер Майами"га қарши ўйнайди. Бу "кўк-анорранглилар" ҳар йили янги мавсум арафасида ўтказадиган анъанавий бир учрашувдан иборат турнир ҳисобланади.

Лионель Месси ушбу баҳсда 45 дақиқага "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. Аргентиналик юлдуз бир таймни "Барселона", иккинчи таймни эса "Интер Майами" сафида ўтказиши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, "Интер Майами"нинг асосий инвестори Дэвид Бекхэм клубнинг "Камп Ноу"даги бундай ўйинда иштирок этишига аллақачон розилик берган.

Киритилди: 15:56, 21.09.2026.
Ўқилди: 1238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик