Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

"Женоа" раҳбарияти Де Росси бўйича қарорини ўзгартирмади

Баҳо:
+ | -

"Женоа" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Даниэле Де Россига ишонч билдиришда давом этмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, клуб мутахассисни истеъфога чиқариш масаласини ҳозирча кўриб чиқаётгани йўқ ва у билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида.

"Женоа" янги мавсумни омадсиз бошлади. Жамоа А Сериянинг дастлабки 5 турида 4 марта мағлубиятга учраб, бор-йўғи 1 очко жамғарди.

"Парма"дан учралган мағлубиятдан сўнг Де Росси ўз ҳолати ҳақида ҳам фикр билдирди.

"Ўзимни қайғули, хафа, умидсиз ва бироз жаҳлдор ҳис қиляпман", деди италиялик мутахассис.

Шунга қарамай, "Женоа" ичида бош мураббийнинг келажаги бўйича ҳозирча ҳеч қандай муҳокама олиб борилмаяпти.

Киритилди: 16:06, 21.09.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик