Италия А Сериясининг жорий мавсумида ўзига хос статистик кўрсаткич қайд этилди.
Чемпионатнинг дастлабки 5 турида жами 50 та учрашув ўтказилди ва уларнинг бирортаси ҳам 0:0 ҳисобида якунланмади.
Бу А Серия учун кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади. Манба маълумотига кўра, Италия чемпионатида дастлабки 50 та ўйиннинг бирортаси ҳам голсиз дуранг билан тугамаган ҳолат сўнгги бор 1950 йилда кузатилган.
Шу тариқа, А Серияда 76 йил аввалги натижа такрорланди.













