Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Гранит Жака вакцина сертификатини сохталаштирганини тан олди

Баҳо:
+ | -

«Сандерленд» ва Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака 2022 йилда коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини сохталаштирганини тан олди.

«Ўша пайтда мен вакцина масаласида жуда катта ишончсизликни ҳис қилардим, қўрқув ва иккиланиш мени қийнаётган эди. Ана шу нотинч руҳий ҳолатда саволларимга тўғри жавоб излаш ўрнига вакцина сертификатини сотиб олдим. Бугун бу нотўғри қарор бўлганини аниқ тушуниб турибман. Бу хато эди. Бундан афсусдаман», деб ёзди Жака ижтимоий тармоқларда.

Футболчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Келаси ҳафта у Люцерн прокуратураси томонидан сўроқ қилинади.

Шунингдек, Гранит Жака Швейцария терма жамоаси таркибидан четлатилди ва Миллатлар лигасидаги яқин тўртта учрашувни ўтказиб юборади.

Текширув якунларига кўра, футболчига нисбатан жиноий иш қўзғатиш ёки қўзғатмаслик масаласи ҳал этилади. Жакага йирик миқдорда жарима, шунингдек, беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилиши мумкин.

Киритилди: 17:30, 21.09.2026.
Ўқилди: 761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик