Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Ҳакимий Марокаш терма жамоаси йиғинига қўшилди, аммо ўйнай олмайди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Луис Энрике Ашраф Ҳакимий яқинлашиб келаётган танаффусда Марокаш терма жамоаси сафига қўшилишига қарамай, миллий жамоанинг навбатдаги учрашувида майдонга туша олмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда GOAL хабар берди.

Ҳакими ўтган ҳафта «ПСЖ»нинг «Брест» устидан қозонган ғалабаси вақтида ўнг сонидан енгил жароҳат олган эди. Шу сабаб у якшанба куни «Марсель»га қарши учрашувни (2:1) ўтказиб юборди. Клуб аввалроқ футболчи даволаниши ва қўшимча тиббий текширувдан ўтишини маълум қилган эди.

«Биз унинг тиббий ҳолатини аниқлаш учун Марокаш терма жамоаси билан алоқадамиз», деди Луис Энрике ва Ҳакимий учун миллий терма жамоа ўйинлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«ПСЖ» бош мураббийи, шунингдек, клуб «ҳеч қандай таваккалчиликка бормаслиги»ни ва ҳимоячининг имкон қадар яхши жисмоний ҳолатда сафга қайтишини исташини қўшимча қилди.

Киритилди: 18:31, 21.09.2026.
Ўқилди: 645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик