«Реал» мухлислари дербидаги ҳакамликдан қаттиқ норози бўлди, аммо Килиан Мбаппе бу баҳс-мунозаралардан четда қолишни маъқул кўрди.
«Реал» ҳужумчисидан дербида ҳакам қарорлари атрофида юзага келган муҳокамалар ҳақида сўрашди. Мбаппе бу мавзуга аралашишни истамаслигини очиқ айтди.
«Менимча, мен ҳеч қачон ҳакамлар ҳақида кўп гапирадиган футболчи бўлмаганман. Турли масалалар бўйича ўз фикрларим бор, аммо уларни ўзимда сақлайман. Мен ҳеч қачон бундай футболчи бўлмаганман ва ҳозир ҳам буни бошламайман», деди Мбаппе.
«Ҳакам ҳам инсон, у ҳам хато қилади. Хатолар бўлди, аммо мен бу мавзуга чуқур киришни истамайман», дея қўшимча қилди у.













