Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Собиқ ҳакам: "Моуриньо камситувчи сўзларни ишлатмаслиги керак эди"

Баҳо:
+3 | -

Собиқ ҳакам Пабло Гонсалес Фуэртес «Реал»нинг «Атлетико»га қарши учрашувидан (1:2) кейин Жозе Моуриньонинг ҳакамлар бригадаси ҳақида билдирган фикрларига муносабат билдирди.

«Реал» бош мураббийи Моуриньо Мигель Анхель Ортис Ариас бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишини танқид қилганди: «Ҳакам 41 ёшда, дербида ишлаш учун унга тажриба етишмади. У кучсиз ҳакам, фақат кичик ўйинларда ишлаган. Ҳакамлар қўмитасини табриклайман».

«Ҳар қандай мураббий ёки футбол учрашуви иштирокчисининг ўз фикри бўлади ва бошқа ҳар қандай фикр каби уни ҳам ҳурмат қилиш керак. Аммо, менимча, бундай камситувчи оҳангдаги сўзларни ишлатиш шарт эмас.

Бу масалага Ҳакамлар техник қўмитаси жавоб бериши керак, чунки танқид бевосита қўмитага қаратилган. Менимча, улар муносабат билдириши лозим, аммо бундай қилмайди», — деди Фуэртес.

Киритилди: 19:05, 21.09.2026.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик