Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"нинг "Фулхэм" билан 1:1 ҳисобидаги дурангидан сўнг Маркус Рэшфорднинг ўйинини танқид қилди.
"Рэшфорд, эҳтимол, ҳужум чизиғидаги футболчилар орасида энг кам кўзга ташлангани бўлди. Унинг тана ҳаракатлари ва доимий тушкун ифодасига қараб, гўё унга футбол ўйнашнинг ўзи ёқмайдигандек туюлади. Бу эса анчадан бери мени ранжитиб келмоқда", деди Оуэн Premier League Productions эфирида.
Собиқ ҳужумчи Рэшфорднинг майдондаги ҳолати ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Гўё унинг елкасида бутун дунё юки бордек кўринади ва сен ўйлайсан: қандай қилиб? Нега? Ахир у ҳар бир инсон орзу қиладиган ҳаётни яшаяпти. Эҳтимол, саҳна ортида қандайдир воқеалар бўлаётгандир, шунинг учун ҳам ҳозир у ўйиндан завқ олмаётгандек кўринади", деди у.
Рэшфорд "Астон Вилла" ва "Барселона"даги ижара давридан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қайтди. Жорий мавсумда у бешта учрашувнинг тўрттасида асосий таркибда майдонга тушган, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб тургани йўқ.













