"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Серу Гирассини қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Манчестер клуби 30 ёшли гвинеялик ҳужумчини кузатмоқда. "Манчестер Юнайтед" скаутлик бўлими Премьер-лига ва еврокубоклардаги зич тақвимни ҳисобга олган ҳолда, жамоага қўшилиши биланоқ натижа бера оладиган сермаҳсул форвард изламоқда.
Гирасси жорий мавсумда Дортмунд клуби сафида олтита учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг "Боруссия" билан шартномаси 2028 йил июнига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг бозор қиймати 32 миллион еврони ташкил этади.













