«Милан» собиқ футболчиси Робиньонинг ўғли «Женоа» ёшлар жамоаси сафида асосий таркибда бошлаган илк ўйинида иккита гол урди.
Бу «Аталанта» ёшлар жамоасига қарши баҳсда рўй берди. Шу тариқа Доменико Кришито бошқараётган жамоада янги қаҳрамон пайдо бўлди.
Робиньо Жуниор 2007 йил 19 декабрда туғилган. Бразилиялик футболчи Италия фуқаролигига ҳам эга.
У аввал «Сантос» сафида тўп суриб, 19 та учрашувда майдонга тушган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Робиньо Жуниор «Женоа»га ижара асосида келиб қўшилган. Шу билан бирга, Италия клуби футболчини устувор тарзда сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга, дея хабар бермоқда derbyderbyderby.it.













