Махачқалъанинг "Анжи" клуби Россия чемпионатининг 11-турида ҳам дуранг ўйнади ва янги мавсумда ҳали бирорта ҳам ғалабани қўлга киритгани йўқ.
"Амкар"га қарши Доғистонда бўлиб ўтган ўйинда Гаджиев шогирдлари ғалаба қозонишлари мумкин эди, аммо улар ўйин сўнгида киритилган гол эвазига мағлубиятдан аранг қутулиб қолишди.
Ўйиннинг биринчи бўлими сўнгида мезбонлар пенальтидан ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида эса "Амкар" футболчиси Андрей Семёнов майдондан четлаштирилди. Ушбу четлатиш эса пермликларнинг фойдасига ишлашди. Улар орадан кўп ўтмасдан ҳисобни тенглаштиришган бўлса, ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Иккинчи голдан бир дақиқа ўтиб, махачқалъаликлар ҳисобни тенглаштиришди.
Одил Аҳмедов доимгидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва охирига қадар майдонда ҳаракат қилди.
Ушбу дурангдан кейин "Анжи" очколари 6тага етди ва улар жадвалнинг энг қуйи поғонасини эгаллаб туришибди.
РПЛ, 11-ТУР
Анжи – Амкар 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 44, Гатагов (пенальти), 1:1 – 65 Канунников, 1:2 – 88 Пикущак, 2:2 – 89 Соломатин.
"Анжи": Кержаков, Ангбва (Агаларов, 81), Аделейе, Гаджибеков, Григалава, Гатагов (Абдулавов, 57), Жусилей, Соболев (Сердеров, 70), Одил Аҳмедов, Бурмистров, Соломатин.
"Амкар": Герус, Фибель, Анд.Семенов, Белоруков, Занев, Пеев, Голь, Георгиев, Васильев (Коломейцев, 46), Канунников, Пикущак (Камеш, 90).
Огоҳлантиришлар: Фибель (32), Анд.Семенов (43), Гатагов (45), Абдулавов (71), Сердеров (90).
Четлатиш: Андрей Семенов (61).