Мадриднинг «Реал» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе матбуот билан мулоқот қилиш услубини ўзгартириш ниятида эмас.
Форвард баъзида жамоатчиликни «ҳайратга солиши» мумкин бўлган ўта очиқ фикрларни билдириб туради.
«Мен ҳеч қачон ҳаммага ёқишга ҳаракат қилмаганман — бунинг иложи йўқ. Мен бошқа одам бўла олмайман ва бунга ҳатто уриниб ҳам кўрмайман.
Францияда кўп нарса одамларни ҳайратга солади, аммо мен бунда ҳеч қандай муаммо кўрмайман. Мен шунчаки ўзим бўлиб қолишга ҳаракат қиламан — барча яхши ва ёмон жиҳатларим, муваффақиятларим ва омадсизликларим билан. Мен шу тарзда олдинга ҳаракат қиламан», — дея 27 ёшли франциялик футболчининг сўзларини The Touchline келтирди.
Килиан Мбаппе жорий мавсумда 8 та учрашувда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













