«Манчестер Сити»нинг Премьер-лигада ноябрь ойида «Ноттингем Форест», «Фулхэм» ва «Арсенал»га қарши ўтказадиган учрашувлари телевизион трансляциялар тақвимига мувофиқ қайта белгиланди.
«Сити»нинг «Ноттингем Форест»га қарши сафар учрашуви 7 ноябрь, шанба куни ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
«Фулхэм»га қарши «Этиҳад» стадионидаги учрашув ҳам аввал режалаштирилганидек 21 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади.
Яна бир ўзгариш «Арсенал»га қарши учрашувга тегишли. «Эмирейтс» стадионидаги баҳс 28 ноябрь, шанба кунидан 29 ноябрь, якшанба кунига кўчирилди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
«Манчестер Сити»нинг ноябрь ойидаги Премьер-лига ўйинлари:
7 ноябрь, 22:30 — «Ноттингем Форест» (сафарда)
21 ноябрь, 17:30 — «Фулхэм» (уйда)
29 ноябрь, 21:30 — «Арсенал» (сафарда)













