«Ливерпуль»нинг 35 ёшли ҳимоячиси Виржил ван Дейк Нидерландия терма жамоасидаги фаолиятини давом эттиришга янги бош мураббий Хави билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг қарор қилганини айтди.
«Бу жуда муҳим қарор эди. Менга ишончни, шунингдек, ҳурмат ва қувончни ҳис қилиш керак эди — мен истаган барча нарса шу эди.
Айнан шу туйғуларни биринчи сонияданоқ ҳис қилдим. Шунинг учун узоқ суҳбатга ҳам ҳожат қолмади. Аммо мулоқотимиз жуда яхши ўтди.
У билан учрашишни сабрсизлик билан кутяпман. Келинг, яқин икки йилни ажойиб ўтказайлик», — деди ван Дейк.













