Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Начо "Атлетико" – "Реал" дербисидаги ҳакамликни баҳолади

Баҳо:
+ | -3

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ футболчиси Начо Фернандес якшанба куни "Атлетико"га қарши ўтган дербидаги ҳакамлик ҳақида фикр билдирди.

"Реал" учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа 50-дақиқадан бошлаб ҳимоячи Дин Хёйсен майдондан четлатилгани сабаб бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.

Биринчи бўлим охирида "Атлетико" ҳужумчиси Ли Кан Ин ҳам қизил карточка олиши мумкин эди. У Федерико Вальвердега нисбатан қўпол ҳаракат қилди, аммо ҳакам футболчини майдондан четлатмади. Кейинчалик бу қарор расман хато деб тан олинди.

"Менимча, ҳакам ҳар икки ҳолатда ҳам қизил карточка кўрсатиши керак эди. Агар иккита четлатиш бўлганида, ўйин бутунлай бошқача кечарди", — деди Начо El Larguero нашрига берган интервьюсида.

Дербидаги барча голлар Хёйсен майдондан четлатилганидан кейин урилди.

Киритилди: 10:17, 22.09.2026.
Ўқилди: 1053 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик