Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче

"Ливерпуль" собиқ футболчиси: "Вирцни "Бавария"га сотмаган бўлардим"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Владимир Шмицер Флориан Вирцнинг мерсисайдликлар сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Аввало Вирцнинг ўзи қандай фикрда эканини билиш муҳим. У бу ерда бахтлими ёки йўқми, билмайман, аммо ҳали ҳам ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилиб, "Ливерпуль"да муваффақият қозонишига ишонаман.

У ҳали жуда ёш ва мен унинг клубда яна бир неча йил қолишини истардим. Ҳозирги пайтда уни на "Бавария"га, на бошқа бирор клубга сотган бўлардим", — деди Шмицер Grosvenor Sport'га.

Унинг фикрича, Вирцдан жуда катта нарсалар кутилаётгани муаммо туғдирмоқда. Бунга футболчи учун тўланган катта трансфер суммаси сабаб бўлган.

Шмицер бу ҳолатни Пол Погбанинг "Манчестер Юнайтед"даги вазияти билан таққослади.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" 2025 йилда Вирцни 125 миллион еврога сотиб олган эди.

Жорий мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди.

Киритилди: 11:42, 22.09.2026.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик