Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

АПЛ грандлари 10 миллион евролик нидерландиялик футболчини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Роттердамнинг «Фейеноорд» клуби ярим ҳимоячиси Живай Зехиэл фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли нидерландлик футболчини Англия Премьер-лигасининг икки топ-клуби — «Челси» ва «Арсенал» кузатиб бормоқда.

Transfermarkt портали Зехиэлнинг бозор қийматини 10 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Фейеноорд» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Жорий мавсум Нидерландия чемпионатида Живай 7 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:09, 22.09.2026.
Ўқилди: 780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик