«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу каталонияликларнинг барча саккизта ўйинда ғалаба қозонган мавсумдаги ёрқин стартини баҳолади.
«Кўк-анорранглилар» Ла Лигада 7 та ўйинда 31 та гол уришди ва «Реал»ни олти очкога ортда қолдиришмоқда.
«Улар мавсумни жуда ишончли бошлашди. Ғалаба қозонишмоқда, яхши ўйин кўрсатишмоқда ва кўп гол уришмоқда. Мавсум қандай ривожланишини кўрамиз, чунки у жуда узоқ давом этади.
«Мадрид», шубҳасиз, охиригача курашади. Бу цех даражасида бутун мавсум давомида — май ойигача барқарорликни талаб қиладиган турнирдир. Мавсум давомида кўтарилишлар каби пасайишлар бўлиши ҳам муқаррар. Пасайиш дақиқаларида қийинчиликларни енгиб ўтиш ва олдинга ҳаракат қилиш учун вазминлик ва маҳорат талаб этилади», – деди Фигу Radio Marca’га берган интервьюсида.
Шунингдек, «Реал»нинг собиқ футболчиси Цюрихда бўлгани сабабли «Атлетико»га қарши мадрид дербисини (1:2) томоша қилмаганини айтди ва «қаймоқранглилар» мураббийи Жозе Моуриньюнинг матбуот анжуманида ҳакамликни танқид қилганига изоҳ беришдан бош тортди.
«У ўзи тўғри деб билган ишни қилди. Буни изоҳлашимга ҳеч қандай сабаб йўқ. Менимча, бу шахсий қарор ва агар у шундай қилган бўлса, демак, буни тўғри деб ҳисоблаган», – деди Луиш.













