Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Хитойлик 13 ёшли сузувчи қиз Осиё ўйинларида рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Хитойлик 13 ёшли сузувчи Ю Зиди 2026-йилги Осиё ўйинларида кетма-кет иккинчи кун олтин медални қўлга киритиб, яна бир рекорд ўрнатди. У аёллар ўртасидаги 200 метрга комплекс сузиш баҳсида 2 дақиқа 6,10 сония натижа қайд этди. Бу вақт Осиё ўйинлари рекордига айланди.

Ю Зиди 16-октябрь 2012-йилда Хитойнинг Баодинг шаҳрида туғилган. У олти ёшида отаси билан сув паркига борганида мураббий эътиборига тушган ва шундан сўнг сузиш билан шуғуллана бошлаган.

Спортчи Осиё ўйинларидаги дебютини муваффақиятли ўтказмоқда. У бир кун аввал 200 метрга баттерфлай усулида сузишда 2:05,08 натижа билан олтин медални қўлга киритиб, мусобақа рекордини янгилаганди.

200 метрга комплекс сузиш финалида Ю Зиди жамоадоши Ю Йитингни ортда қолдирди. Йитинг 2:07,99 натижа билан иккинчи, япониялик Мио Нарита эса 2:10,40 натижа билан учинчи бўлди.

Янги рекорд Ю Зидини ушбу йўналишда Осиёнинг энг тезкор сузувчисига айлантирди. Унинг натижаси канадалик Саммер МакИнтош томонидан ўрнатилган жаҳон рекордидан атиги 0,40 сонияга ортда қолди.

Ю Зиди 2025-йилда Сингапурда ўтказилган Жаҳон чемпионатида 12 ёшида Хитойнинг 4х200 метрга эркин усулдаги эстафета жамоаси таркибида бронза медалини қўлга киритганди. Шу тариқа, у Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш медал соҳибига айланган.

Гарчи сув спорти мусобақаларида қатнашиш учун одатда камида 14 ёш талаб қилинса-да, Ю Зиди саралаш мезонларидаги юқори натижаларни қайд этгани сабабли жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини олган.

Ю Зиди Осиё ўйинларида яна бир шахсий олтин медални 400 метрга комплекс сузиш баҳсида қўлга киритиши мумкин. Ушбу баҳс 23-сентябрь куни ўтказилади.

Маълумот учун, ҳозирда Хитой делегацияси медаллар бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Улар ҳисобида жами 49 та медал бор — 30 та олтин, 12 та кумуш ва 7 та бронза.

Киритилди: 15:43, 22.09.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик