Ёзги трансфер ойнасида Лондоннинг «Челси» клуби «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Конени сотиб олмоқчи эди.
Ўтган ёзда «кўклар» Конени тахминан 50 миллион еврога сотиб олишлари мумкин эди, аммо битимдан воз кечишган. Бироқ, Corriere dello Sport хабарига кўра, янги мавсумдаги таассуротли стартдан сўнг «Рома» энди Конени 100 миллион еврога баҳоламоқда.
Янги мавсумда 25 ёшли француз барча турнирларда олтита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди.
Коненинг «Рома» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, хавбекнинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.













