Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кивёр Холанд ҳақида: "У мен томон югурганда, ўзимни регби ўйнаётгандек ҳис қилардим"

Баҳо:
+ | -

Ҳозирда "Порту" сафида тўп тепаётган "Арсенал"нинг собиқ ҳимоячиси Якуб Кивёр "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.

"У юзлаб гол урган жаҳон даражасидаги ҳужумчи. Марказий ҳимоячи сифатида ўйнаганимда Холанднинг мен томон югуриб келаётганини кўрсам, ўзимни худди регби ўйнаётгандек ҳис қилардим. У жисмонан жуда кучли ва позицияни ҳам ажойиб танлайди. Баъзида тўпнинг ўзи уни топиб бораётгандек туюлади", деди Кивёр Sportowy нашрига берган интервьюсида.

Кивёр 2023 йилдан 2026 йилгача "Арсенал" шарафини ҳимоя қилди. Ўтган ёзда эса у "Порту" сафига кўчиб ўтди.

Жорий мавсумда Холанд "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларни ҳисобга олганда 7 та учрашувда 7 та гол урди.

Киритилди: 16:38, 22.09.2026.
Ўқилди: 638 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик