Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Алессандро Романо нега Швейцария эмас, Италияни танлаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Кальяри»нинг 20 ёшли футболчиси Алессандро Романо Италия терма жамоасида ўйнашга қарор қилгани сабабини тушунтирди. У аввалроқ Швейцариянинг U16 дан U20 гача бўлган турли ёш тоифасидаги терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Романо Швейцарияда италияликлар оиласида туғилиб, вояга етган. У 16 ёшида Италияга кўчиб ўтган ва «Рома» академиясига қўшилган. «Кальяри» сафида мавсумни муваффақиятли бошлаганидан сўнг Романо Италия миллий терма жамоасига илк бор чақирув олди.

Футболчининг айтишича, унга Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ҳамда Швейцария устози Мурат Якин қизиқиш билдирган.

«20 ёшимда ҳар икки мутахассиснинг менга қизиқиш билдиргани мен учун алоҳида ва катта шараф эди. Иккаласи ҳам мени «Кальяри»даги ўйинларимда кузатиш учун келди.

Мен ижобий ва салбий томонларни рўйхат қилиб чиқмадим. Қаерда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим ёки қайси жамоа йирик турнирга охирги бўлиб чиққанини ҳам ўйламадим. Охир-оқибат бу юрак билан қилинган танлов бўлди. Мен бир мамлакатни танладим, бошқасига қарши қарор қабул қилмадим», — деди футболчи.

Романо 2026/27 йилги мавсумда «Кальяри» сафида А Сериядаги илк ўйинидаёқ гол урди. Энди футболчи клуб миқёсида ривожланишда давом этишни мақсад қилган.

Киритилди: 23:02, 22.09.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик