Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Германия футбол раҳбари Инфантинонинг ФИФАдаги ислоҳот режасини танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Германия футбол иттифоқи (DFB) президенти Бернд Нойендорф ФИФА раҳбари Жанни Инфантинонинг ташкилот бошқарувини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар акс этган мурожаатини келаси йилги сайловда қайта сайланишини таъминлашга қаратилган уриниш деб баҳолади.

Бир кун аввал Инфантино ФИФАга аъзо бўлган барча 211 та ассоциацияга мактуб йўллаб, қарор қабул қилиш жараёнини мустақил текширувдан ўтказиш ҳамда конфедерациялар, миллий ассоциациялар ва бошқа манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилган эди.

«Мен Жанни Инфантинонинг бу мактубини келаси йили қайта сайланишини таъминлашга қаратилган очиқ-ойдин уриниш деб ҳисоблайман. Инфантино ислоҳотлар жараёнига раҳбарлик қилиши керак бўлган инсон эмас. У ўзига бўлган барча ишончни йўқотди», — дея Нойендорфнинг сўзларини Al Jazeera келтирди.

ФИФА президенти сайлови 2027 йил март ойида ўтказилиши кутилмоқда. Инфантино яна бир муддатга ўз номзодини қўйишни режалаштирган.

Киритилди: 23:06, 22.09.2026.
Ўқилди: 806 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик