Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Лени Йоронинг «Манчестер Юнайтед»даги келажаги сўроқ остида

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Лени Йоро «Манчестер Юнайтед»нинг узоқ муддатли лойиҳасидаги асосий футболчилардан бири мақомидан маҳрум бўлиши мумкин.

Инглиз клуби француз футболчисини 2024 йил ёзида «Лилль»дан 62 миллион евро эвазига сотиб олган, яна 8 миллион евро бонуслар сифатида кўзда тутилган эди. Бироқ жорий мавсумда 20 ёшли футболчи барча мусобақаларда атиги икки марта асосий таркибда майдонга тушди. Премьер-лига учрашувларида бош мураббий Майкл Кэррик кўпроқ Харри Магуайр ва Лисандро Мартинесга ишонч билдирмоқда.

CaughtOffside маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» бир нечта марказий ҳимоячи номзодини кўриб чиқмоқда. Улар орасида «Эвертон» футболчиси Жаррад Брантуэйт, «Штутгарт»дан Финн Ельч ва «Лечче» ҳимоячиси Тиагу Габриэл бор. Брантуэйтнинг трансфер қиймати тахминан 80 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Шунга қарамай, манкунианликлар ҳозирча Йородан воз кечиш ниятида эмас. Яқин ойлар унинг келажаги учун ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Француз футболчиси ўзига бериладиган имкониятлардан фойдаланиб, мураббийлар штаби ишончини қайта қозониши керак.

Киритилди: 23:24, 22.09.2026.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик