"Манчестер Юнайтед" афсонаси Пол Скоулз "қизил иблислар"нинг трансфер сиёсати ҳақида танқидий фикр билдирди.
"Бу ҳақда гапириш ачинарли, аммо "МЮ" энди Премьер-лигада ғолиб бўлиш учун таркиб тузадиган клуб эмас. Агар мавсум бошланишидан олдин янги футболчиларни танлаётган бўлсанг, улар чемпионлик учун курашишга қодир даражада бўлиши керак. Менимча, ҳозир жамоа бундан жуда узоқда", — дея собиқ ярим ҳимоячининг сўзларини Metro келтирди.
Англия чемпионатининг дастлабки беш туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" 5 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Майкл Каррик шогирдлари навбатдаги учрашувда Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига қарши майдонга тушади.













