«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави ўзига нисбатан билдирилаётган танқидларга қандай муносабатда эканини айтди.
«Ростини айтсам, танқид мени унчалик ташвишлантирмайди. Футболда мен учун муҳим бўлган инсонлар — жамоадошларим, мураббийларим ва мухлислар. Агар улар рози бўлса, мен ҳам розиман. Ҳар ким ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга, бу футболнинг бир қисми», — дея Гавининг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
22 ёшли футболчи сентябрь ойидаги Миллатлар лигаси учрашувлари учун Испания терма жамоаси таркибига киритилмади. Қатор жароҳатлардан кейин унга қўшимча дам беришга қарор қилинди.
Ёзда ярим ҳимоячи Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлди. У мундиалда атиги иккита учрашувда майдонга тушган.













