«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Хон Мартин бир қатор Европа грандлари эътиборига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 20 ёшли футболчига «Арсенал», Мадриднинг «Реал», «Челси» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Реал Сосьедад» эса футболчи учун 50 миллион евродан кам таклиф тушса, трансфер бўйича музокара олиб бормоқчи эмас.
Жорий мавсум Испания чемпионатида Мартин олтита учрашувда майдонга тушди ва битта қизил карточка олди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Реал Сосьедад» билан шартномаси 2032 йил июнь ойи охиригача амал қилади.













