Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Чеферин ФИФА инвестициялари атрофидаги жанжал сабабли футболга бўлган ишончга путур етганини маълум қилди

Баҳо:
+2 | -

УЕФА президенти Александер Чеферин ФИФАнинг Жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий қўлларга сотиш қарори билан боғлиқ жанжалдан сўнг жаҳон футболига бўлган ишонч ҳали тикланмаганини айтди. Аввалроқ ФИФА раҳбари Жанни Инфантино ушбу режалар амалга оширилмаслигини маълум қилган эди.

«Ҳамма ҳам ўйинни ўз амбицияларидан устун қўявермайди. Бизнинг спорт туримизга бўлган ишонч учта устунга асосланади: жипслик, шаффофлик ва камчиликка эмас, кўпчиликка хизмат қиладиган бошқарув. Охирги вақтларда ушбу принципларни ҳимоя қилишга қасам ичган одамлар томонидан ҳар учала тамойил ҳам эътиборсиз қолдирилди. Жаҳон футболининг бирлигини парчалаган лойиҳа ёпилиши мумкин, аммо у томонидан путур етказилган ишончни қайтариб бўлмайди ва эндиликда бизнинг вазифамиз уни тиклашдан иборат. Агар ўйинни бошқараётганлар уни ким учун бошқараётганликларини ёдда тутсалар, ўйин хавфсиз бўлиб қолаверади», — деди Чеферин Reuters нашрига.

Киритилди: 15:11, 23.09.2026.
Ўқилди: 448 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик