Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Хаби Алонсо "Челси"да клубнинг салбий рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Хаби Алонсонинг "Челси"даги мураккаб старти тарихий тус олди. Лондонликлар Премьер-лигадаги дастлабки бешта ўйинда 12 та гол ўтказиб юборди ва бу борада клубнинг мусобақа тарихидаги энг ёмон натижасини такрорлади.

"Челси" аввал ҳам фақат бир марта дастлабки бешта турда шунча гол ўтказиб юборган. Бу 2015/16 йилги мавсумда Жозе Моуриньо бошқаруви остида содир бўлган эди. Ўшанда амалдаги чемпион сифатида мавсумни бошлаган "Челси"да Моуриньо Рождествога қадар истеъфога чиқарилган.

Шунга қарамай, Алонсо учун ижобий жиҳат ҳам бор. Унинг жамоаси икки марта ғалаба қозонди ва фақат бир учрашувда мағлуб бўлди. Бу ўн йил аввал худди шу босқичга келиб учта мағлубият қайд этган Моуриньо жамоасининг натижасидан яхшироқ.

Бироқ ижобий натижаларга қарамай, "Челси" ҳимояда жуда кўп имконият бераётгани Алонсо жамоасини Моуриньо даври билан таққослашга сабаб бўлмоқда.

Халқаро учрашувлар муносабати билан юзага келган узоқ танаффус Алонсо учун айни муддао бўлиши мумкин. "Челси"нинг асосий ва ёшлар жамоаларидан жами 22 нафар футболчи ўз терма жамоалари ихтиёрига жўнаб кетган.

Ёпиқ эшиклар ортида ўртоқлик ўйинлари режалаштирилмагани сабабли испаниялик мутахассис Коул Палмер ва бошқа футболчилар қайтгунига қадар ҳимоядаги муаммолар устида ишлаш учун етарлича вақтга эга бўлади.

Айни пайтда Алонсонинг таъсири "Челси" академиясида ҳам сезилмоқда. Кобхэмдаги 21 ёшгача бўлганлар жамоаси энди "Next Gen" номи билан аталмоқда ва сўнгги учрашувларда Алонсо қўллаётган уч ҳимоячили, ҳаракатчан тактик тизимдан фойдаланмоқда.

Киритилди: 15:51, 23.09.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик