Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Фигу «Олтин тўп» фаворитини айтмади

Баҳо:
+ | -

«Реал» ва «Барселона»нинг собиқ ўйинчиси Луиш Фигу «Олтин тўп» учун овоз беришда асосий фаворитлар ким эканлиги ҳақида гапиришни хоҳламади.

«Ғолибни овоз берадиганлар танлайди. Кутиш ва нима содир бўлишини кўриш керак. Мен овоз бермайман, шунинг учун калламда бундай муаммо йўқ», — деди Фигу Radio MARCAʼга.

Бу йилги мукофотга энг асосий даъвогарлар сифатида ҳужумчилар Ҳарри Кейн («Бавария»), Килиан Мбаппе («Реал») ва Ламин Ямаль («Барселона») эътироф этилмоқда.

«Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби — «ПСЖ»нинг француз футболчиси Усмон Дембеле. Ўтган мавсум якунларига кўра топшириладиган янги мукофотни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:52, 23.09.2026.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик