Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Дешам мураббийликка қайтишга шошилмаяпти

Баҳо:
+ | -

Дидье Дешам мураббийлик фаолиятига қайтишга шошилмаяпти ва катта эҳтимол билан таътилини узайтиради. Бу ҳақда "L'Equipe" хабар берди.

Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг шартномаси якунига етгач, Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Шу тариқа унинг "уч ранглилар" билан 14 йиллик фаолияти якунланди. Унинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллади.

Манбага кўра, 57 ёшли мутахассис ҳозир Монако чегарасидаги Кап-д'Айда жойлашган асосий уйи ва Бретандаги иккинчи қароргоҳи ўртасида дам олмоқда.

Дешам энг эрта ҳолатда ноябрь ойида мураббийликка қайтиши кутилмоқда. У аввалроқ ҳар қандай таклифни, жумладан, бошқа миллий терма жамоани бошқариш вариантини ҳам кўриб чиқишини айтган эди.

Киритилди: 15:56, 23.09.2026.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик