"Рома" бош мураббийи Руди Гарсия Рим клубининг ушбу мавсум учун вазифаларини гапириб ўтди.
"Асосий вазифа - еврокубокларга қайтиш. Ундан кейин эса мавсум фаворитларига етарлича қаршилик қилиш вазифаси турибди", деди Гарсия клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, кеча жамоа "Болонья"ни 5:0 ҳисоби билан таслим этиб, ҳозирча бирор йўқотишсиз бормоқда.