Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Фақат сочма ўқли милтиқ билан». Криштиану Роналду ўзига билдирилган танқидга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Уэльсга қарши Миллатлар лигаси 1-тур учрашуви олдидан ўзига билдирилган танқидларга жавоб қайтарди. Ўйин 24 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтади.

«Мен 100 фоиз очиқ гапира олмайман... Сиёсий жиҳатдан тўғри фикр билдиришим керак. Одатда, мени ҳар доим жуда яхши кутиб олишганини айтаман, аммо баъзи одамлар менга ҳужум қилишни яхши кўради. Айрим телеканаллар мени йўқ қилишга уринаётганини тушунаман, лекин буни фақат сочма ўқли милтиқ ёрдамида амалга ошириш мумкин. Ҳатто шунда ҳам мен ўқдан қочиб қоламан.

Одамлар мени ёқтирмаслигига аллақачон кўникиб кетганман, аммо бунга ҳеч нарса қила олмайман. «Драгау» стадионида рақобат туфайли бу яққол сезилганди... Аммо одамлар мени ёқтирмаслиги мени хафа қилмайди», — деб Роналдунинг сўзларини Record нашри келтирди.

Роналду 2003 йилдан буён Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи миллий жамоа таркибида 2016 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан, шунингдек, икки марта Миллатлар лигасида чемпион бўлган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:04, 23.09.2026.
Ўқилди: 1370 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик