Италиялик футболчилар Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганидаги муваффақиятсизликни жуда оғир қабул қилишди — уларнинг ўрнига мусобақага Босния терма жамоаси йўл олди. Ёзда клубини ўзгартирган Давиде Фраттези Мундиалдан бирорта ҳам трансляцияни томоша қилмаганини айтди.
«Мен Жаҳон чемпионатининг бирорта ҳам ўйинини — ҳатто финални ҳам кўрмадим. 20 та гол уриш мумкиндир, лекин жароҳат ҳали ҳам қонамоқда ва буни қабул қилиш учун вақт керак бўлади», — деди Фраттези derbyderbyderby.it нашрига.
Эслатиб ўтамиз, италияликлар охирги марта 2014 йилда Жаҳон чемпионатида ўйнашган эди. Гап ўз тарихида тўрт марта Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан миллий терма жамоа ҳақида бормоқда.













