Машҳур собиқ ҳужумчи Тьерри Анри 2010 йилда Нью-Йоркдан 15 миллион долларга сотиб олган апартаментларини сотишга қарор қилди.
Ва у ушбу битимдан даромад олишни кўзламоқда — ҳозирда у аслида бир-бирига уланган иккита хонадондан иборат бўлган уйни (майдони деярли 1000 квадрат метр) 25 миллион долларга сотмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрига таяниб derbyderbyderby.it хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Анри «Барселона»ни тарк этиб, Америка Қўшма Штатларининг «Нью-Йорк Ред Буллз» клубига ўтган эди. Ўшанда у Манхэттендан ўзи учун хонадон харид қилган эди.













