Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кейн Англия терма жамоасидаги энг катта аламли мағлубиятини айтди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ЖЧ-2026 ярим финалида Аргентинадан учратилган мағлубият ҳақида фикр билдирди. У буни миллий терма жамоа сафида ўтказган фаолиятидаги энг катта аламли мағлубият деб атади.

«Мен Англия терма жамоасини жуда яхши кўраман, айниқса у билан босиб ўтган йўлимдан сўнг. Мен финал ва ярим финалларгача етиб борганман ҳамда муваффақиятга жуда яқин келганман. Ҳар бир мағлубият турлича туюлади. Аммо буниси, шубҳасиз, энг оғриқлиси бўлди», — деди Кейн ESPN нашрига.

«Эҳтимол, бу Қатардаги ЖЧда пенальтидан адашганимдан ҳам оғирроқ бўлди — бу шунчаки воқеаларнинг қандай содир бўлгани туфайлидир. Гўёки бу биз бўлишни хоҳлаган ва ўзимизга ваъда берган жамоа эмасдек туюлди».

Кейн шунингдек бу каби аламли мағлубиятлар жамоанинг кейинги ўйинлари учун мотивацияга айланиши кераклигини таъкидлади. Англия Миллатлар лигасидаги иштирокини 26 сентябрь куни «Уэмбли»да Испанияга қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 07:13, 24.09.2026.
Ўқилди: 255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик