Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Лаутаро A Сериянинг энг қиммат ўйинчилари рейтингида пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

«Интер» ва Аргентина терма жамоаси форварди Лаутаро Мартинес Transfermarkt портали томонидан тузилган Италия A Сериясининг энг қиммат ўйинчилари янги рейтингида етакчилик қилмоқда. 29 ёшли футболчи 85 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иккинчи ўринни «Комо» аъзоси Николас Пас эгаллаб турибди, 22 ёшли ҳужумкор ўйинчи портал томонидан 80 миллион еврога баҳоланган. Кейинги ўринда Кенан Йилдиз бормоқда. Туриннинг «Ювентус» клуби туркиялик ҳужумчиси 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Кучли бешликни Алессандро Бастони («Интер», 65 миллион евро) ва Расмус Хёйлунд («Наполи», 60 миллион евро) якунлаб бермоқда.

А Сериянинг ўтган беш тури якунларига кўра, «Рома», «Интер» ва «Лацио» 13 очкодан тўплаб, турнир жадвалининг биринчи ўрнини бўлишиб олишган. Чемпионлик унвонини «Интер» ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 07:43, 24.09.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик